Тошкентда 20 ёшли йигит пенсионер аёлни зўрламоқчи бўлди

Улашиш:

"2021 йилнинг 11 сентябрь куни тахминан 05:00 ларда аёл тоза ҳавода сайр қилаётганида, орқасидан келаётган ёш йигит “эй, кампир, сени ушлай, 10 минг бераман", дейди. Аёл ундан нари кетишни сўраса ҳам йигит унга тегажоғлик қилади. Шундан сўнг, у аёлни жинсий аъзоларига тегиниб, уни турли ҳақоратли сўзлар билан сийларди”, - дейилади тарқалган хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан гумонланувчи 2001 йилда туғилган А.З.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.