20 декабрь куни Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида қора BMW ҳайдовчиси оломон орасига кириб кетиб, оммавий ҳужум содир этди. Ҳодиса натижасида икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, 70 га яқин киши жароҳатланган. Гумонланувчи ҳодиса жойида қўлга олинган.
Гувоҳлар маълумотларига кўра, ҳайдовчи автомобилни зигзаг тарзда бошқариб, йўлдаги қўриқчилар ва пиёдаларга ҳужум қилган. Унинг шахси 50 ёшли Саудия Арабистони фуқароси экани ва 2006 йилда Германияга келгани аниқланган. У касби бўйича шифокор-психиатр бўлиб, шахсий сабабларга кўра бу ҳужумни содир этгани тахмин қилинмоқда.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужум якка шахс томонидан амалга оширилганини тасдиқлади. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ҳодиса сабаблари ва хавфсизлик чоралари муҳокама қилинаётган жараёнда, шаҳарда кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий қилинди.