Россия Давлат думаси Зеленскийга қочишга тайёрланишни маслаҳат берди

Улашиш:

Владимир Зеленскийнинг сиёсатчи сифатидаги кунлари саноқли, у қочиш ҳақида ўйлаши керак. Бу ҳақида Россия Давлат думасининг Қрим вилоятидан депутати Михаил Шеремет РИА Новостига маълум қилди.

"Зеленскийнинг сиёсатчи сифатидаги кунлари саноқли. У аллақачон қочиш ҳақида ўйлаши керак", дейди Шеремет.

Унинг фикрича, яқин ойларда дунёда сиёсий кучлар мувозанатида жиддий ўзгаришлар рўй беради.

Киевнинг жиноий режими энди ўзининг ғарб хўжайинларига керак бўлмайди ва у Зеленский ва унинг коррупцион гуруҳлари хаосга ботган Украинадан қочишга мажбур бўлади”, дея хулоса қилди депутат.

Эслатиб ўтамиз, 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилмоқда. Қуролли кучларнинг вазифаси Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлашдан иборат.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.