Америкалик разведкачи: Путиннинг биргина қарори Ғарбнинг режаларини барбод қилди

Улашиш:

Россия Донбассни эгаллашни режалаштирган Киевни доғда қолдирди ва Ғарбга қарши туришга журъат этди, бу эса унга стратегик ташаббусни қўлга олиш имконини берди, деди истеъфодаги америкалик разведкачи Скотт Риттер Хитойнинг Global Times нашрига берган интервьюсида.

НАТО ва АҚШни энди ҳеч ким қарши чиқишга журъат эта олмайдиган безорилар деб аташи мумкин эмас. Россия Ғарбга сабрининг чегараси борлигини кўрсатишга журъат этди. У Ғарб давлатларининг масъулиятсиз ҳаракатларига жавобан кўп ишга қодирлигини кўрсатди”, - дейди у.

Риттернинг қайд этишича, Владимир Путиннинг махсус ҳарбий операция ўтказиш ҳақидаги қарори Ғарб давлатларини ҳайратда қолдирган, чунки уларнинг ҳеч бири “Россияни жиддий қабул қилмаган”.

Энди биз биламизки, на Украина, на Германия, на Франция Минск келишувларини ҳеч қачон жиддий қабул қилмаган. Улар протоколлардан Донбасс муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилишга қодир НАТО армиясини яратиш учун ниқоб сифатида фойдаланган. Ғарб Россия ҳарбий операция ўтказишга журъат қилолмайди деб ўйлаганди, бироқ Россия уларнинг режаларини барбод қилди”, - дея таъкидлади собиқ ҳарбий.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон бошчилигидаги альянс Москванинг Ғарбга коллектив қаршилик кўрсата олмаслигига ишонган.

Бироқ рус ҳарбийлари можаронинг дастлабки босқичида йўл қўйилган айрим хатоларга қарамай, мослашди ва рус халқи ҳозирги вазият Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршилик эмас, бу Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршилик эканлигини тушунди”, - дейди Риттер.

18-19 январь кунлари Брюсселда Шимолий Атлантика блокининг олий органи бўлмиш ҳарбий қўмита йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда, хусусан, Украинадаги можаро ва НАТОнинг Киевга ёрдамини давом эттириш масалалари муҳокама қилиниши керак.

Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Қўшма Штатлар бошчилигидаги НАТО Киев режимига ўн миллиард долларлик қурол-яроғларни етказишда давом этмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.