Франция нашри АҚШ қачон Зеленскийдан “қутулиши”ни айтди

Улашиш:

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ учун ҳақиқий бошоғриққа айланди, чунки уни назорат қилиш мураккаблашиб бормоқда, деб ёзади Франциянинг VA нашри.

Мақола муаллифи Кэролайн Галактероснинг фикрича, Украинадаги ўйин жуда хавфли бурилиш ясади ва Вашингтон ундан чиқишга иложи борича ҳаракат қилмоқда.

Ғарб Россияни Украинага қарши қайрашда ошириб юборди. Зеленский бунинг уддасидан чиқди - у мамлакатни унга яхши фойда олиб келадиган қонли ўйинга бошлади, НАТОнинг эшикларини тепиб, у гўёки унинг армияси ғалаба қозонаётганини таъкидламоқда”, - деб ёзади муаллиф.

Бироқ, мақола муаллифининг алоҳида таъкидлашича, Украина етакчисининг ёлғон ваъдалари унинг “бахтиқаро” халқи учун қимматга тушиши мумкин.

Бугун Россияга қарши бўлган сиёсатчилар учун Зеленскийнинг “қаҳрамон президент” тимсоли, тутқичларсиз чемодан каби оғир юкни англатмоқда. Киев режими ўз ролини ижро этди- Россияни Европадан ажратди. Зеленский глобал миқёсда муросага келиш бошланганда қурбон қилиниши мумкин. У шунчалар кўп ёлғон гапирди ва бахтсиз халқига кўп ваъда бердики, энди гап унинг нафақат сиёсий, балки жисман яшаб қолиши ҳақида ҳам кетмоқда”, - дейилади мақолада.

Муаллифнинг қўшимча қилишича, ягона йўл Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар бўлиши мумкин.
Владимир Путинни ҳозир фақат Вашингтон билан тўғри диалог қизиқтиради, чунки у Европа тўлиқ назорат остида эканлигини билади”, дейди нашр.

Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси фонида АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари Киевни ўн миллиардлаб долларлик қуроллар билан қўллаб-қувватлашмоқда. Москва ўз навбатида қурол билан таъминлаш нафақат можарони узоқ чўзиши, балки қурол ортилган транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча маротаба таъкидлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.