Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди

Улашиш:

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Имом Соҳиб тумани толиблар томонидан эгаллаб олинди. Бу ҳақда «Пажвок» агентлигига таяниб «Азия-Плюс» хабар берди.

Агентлик мухбирининг сўзларига кўра, «Толибон» бир неча соат аввал туманни эгаллаган, ҳозирда Қундуз шаҳрига ҳужум бошлаган.

Мазкур туман Тожикистоннинг Хатлон областидаги Панж тумани билан чегарадош ҳисобланади.
"Шаҳар дарвозаси толиблар қўлида, шаҳарнинг ўзи қуршаб олинган. Шаҳардаги вазият кескинлашмоқда", - дейилади хабарда.

Охирги бир неча ой ичида Афғонистонда кўплаб туманлар «Толибон» қўлига ўтган. Сўнгги бир неча кун ичида ҳукумат қўшинлари 15та туманни тарк этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.