Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

Улашиш:

Шавкат Мирзиёев 9 май куни «Ғалаба боғи»га ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди. Давлат раҳбари, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони уларни байрам билан табриклади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумот учун, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуаси Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган матонатли она — Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Бу ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш бўйича қарорни имзолагани, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.