АҚШ Ўзбекистон учун 64 миллион долларга олтита самолётни тиклаб беради

Чоп этиш

АҚШнинг Sierra Nevada компанияси Ўзбекистон учун олтита PC-12 самолётини таъмирлайди.  

АҚШ Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Sierra Nevada Co., LLC, Englewood, Colorado компанияси PC-12 самолётларини таъмирлаш учун 64 миллион доллардан ортиқ шартномани қўлга киритган. Олтита самолёт техник ва логистик қўллаб-қувватлаш билан бирга Ўзбекистонга сотилиши режалаштирилган.

Хабарга кўра, таъмирлаш Ўзбекистонда амалга оширилади ва 2027 йил 7 августга қадар якунланиши керак.

Шартнома тузилган кунга 26 миллион долларлик хорижий ҳарбий сотувларининг мақсадлари фондлари ажратилган. Шартнома фаолияти Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳаёт циклини бошқариш маркази, Райт-Паттерсон авиабазаси, Огайў штати томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун. Pilatus PC-12 -Швейцарияда ишлаб чиқарилган битта двигателли турбовинтли самолёт бўлиб, фуқаролик ва ҳарбий разведка самолёти сифатида ишлатилади.


 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив