18 ёшли Ўзбекистон фуқароси инспекторни уриб кетиб, бир соат ичида 20дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган

Улашиш:

Қозон шаҳри полиция ходимлари икки кунлик қидирувдан сўнг ЙҲҲДИ инспекторини уриб кетиб, қарама-қарши йўналишга ўтган ва номаълум йўналишда ғойиб бўлган BMW ҳайдовчисини қўлга олишган. Аниқланишича, бу 18 ёшли ўзбекистонлик йигит экан. Бу ҳақда Тaтaристон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Эслатиб ўтамизки, 17 октябрь куни Қозоннинг Декабристлар кўчасида BMW ҳайдовчиси инспекторларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмаган, натижада қоидабузарнинг орқасидан қувилган, бироқ унга етиб олишнинг имкони бўлмаган.

ЙҲХДИ ходимлари қоидабузарнинг автомобилига яқинлашгач, “бумер” ҳайдовчиси уларни уриб кетиб, қарама-қарши йўналишга ўтган ва номаълум йўналишда қочган. Шаҳарда дарҳол “Қўлга олиш” режаси эълон қилинган.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, қўлга олинган шахс полиция ходимини қасддан уриб кетганини тан олган. 18 ёшли йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги 21та баённома тузилган. Шунингдек, ҳуқуқбузар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган автомобилни бошқаргани ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмагани маълум бўлган.

Вазирликнинг қайд этишича, август ойи охирида қўлга олинган фуқаро пиёдалар ўтиш жойида 32 ёшли эркакни уриб   кетган, шундан сўнг ҳам у воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик у ҳибсга олинган. Бундан ташқари, чет эл фуқароси Россия Федерацияси яшаш тартибини бузган.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.