Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа сардори Лазизбек Мирзаев Кореяга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.
Жамолиддин Раҳматуллаев
Эртанги ўйин ҳақида:
Барчага ассалому алайкум. Авваламбор, бу босқичга етиб келган жамоаларни табриклайман. Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Корея терма жамоасини яхши биламиз. Охирги учрашувда ғалаба қозонганмиз. Асосий мақсадимиз ушбу ғалаба тасодиф эмаслигини исботлаш. Ўйлайманки, ярим финалда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз.
Турнир ҳақида:
Биз катта мақсад ва иштиёқ билан мусобақага келганмиз. Олдимизда турган минимал мақсад, Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик. Энди эса асосий мақсадимиз турнирда зафар қучишни уддалашимиз зарур. Олдимизда иккита муҳим учрашув кутиб турибти. Уларни ижобий натижа билан ҳал қилиш учун бор кучимизни берамиз.
Кореяга қарши ўйин услуби ҳақида:
Албатта рақибимизни ўрганиб чиқдик. Барча жамоаларда бўлгани сингари уларнинг кучли ва кучсиз томонлари бор. Эртага режаларимизни амалда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Лазизбек Мирзаев
Эртанги ўйин ҳақида:
Ассалому алайкум. Барча юртдошларимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва ярим финал билан табриклайман. Терма жамоа Кореяга қарши учрашувга жисмонан тайёр ҳолатда. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.