Шавкат Мирзиёевнинг байрам ҳафтасидаги иш режаси маълум қилинди

Улашиш:

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун брифингда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш режасини маълум қилди.

Бу ҳафтада бўлиб ўтадиган тадбирлар: 

  • Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш; 
  • табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот; 
  • ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.