Алимент тўламаган ота қамалди

Улашиш:

Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро фарзандлари таъминоти учун алимент тўловини вақтида тўламагани учун 15 суткага қамалди. Бу ҳақида МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси Д.Исомова хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2016 йил 11 июлдаги қарорига асосан қарздор Д.Мусаевдан ундирувчи Д.Мусаева фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу ижро иши юритуви қўзғатилган. Қарздорнинг мамлакатдан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида аниқланишича, ўтган вақт мобайнида қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб юрган. Қарздорлик салкам 25 млн сўмга етган.

Шу сабабли, фарзандлар таъминотини ўйламаган масъулиятсиз отага жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.