Қашқадарёда иссиқлик тармоқлари таъмири учун ажратилган 1 миллиард сўм талон-торож қилинди

Улашиш:

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида хусусий МЧЖ раҳбари ижтимоий объектларда иссиқлик тизимини таъмирлаш учун ажратилган қарийб 1 миллиард сўм маблағни талон-торож қилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, МЧЖ раҳбари бошқа шахслар билан тил бириктириб, ҳужжатларда иссиқлик тармоқлари таъмирлангани ҳақида ёлғон маълумотлар киритган. Аслида эса, иш бажарилмаган, ажратилган 934,4 млн сўм маблағ ва 79 тонна кўмир ўзлаштирилган.

Ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.

Бюджет маблағларининг ўзлаштирилиши ижтимоий объектлар учун қиш мавсумида жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин, шу сабабли назорат чоралари кучайтирилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.