Россия мусулмонлари тўрттагача хотин олишга рухсат берувчи қоидаларни белгилади

Улашиш:

Россия мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши эркакларга тўрттагача шаръий никоҳ тузиш имконини берувчи ҳужжат қабул қилди. Бу ҳақда Москва муфтийси Илдар Аляутдинов маълум қилди. Лекин ҳужжатнинг қонунчилик даражасида қандай тартибга солиниши ҳозирча маълум эмас.

Шароит ва талаблар:

  • Қўшимча никоҳ объектив сабаблар туфайли тузилиши мумкин:
    • Биринчи хотиннинг соғлиғи туфайли бола туғишга қодир эмаслиги.
    • Репродуктив ёшнинг тугаши.
    • Жинсий номувофиқлик ёки бола туғишдан бош тортиш.
  • Эркак барча хотинларини тенг таъминлаши, алоҳида уй-жой билан таъминлаши ва ҳар бирига тенг вақт ажратиши шарт.
  • Барча хотинлар бир-бирининг мавжудлиги ҳақида хабардор бўлиши керак.

Шунингдек, эркак шаръий никоҳдан туғилган фарзандларининг оталигини расмийлаштириши ва нотариал васиятнома тайёрлаши лозим. Агар эркак ушбу шартларни бажаришга қодир бўлмаса, янги никоҳ тузиши тақиқланади.

Россия қонунчилигига зид:
Россия Оила кодекси қонунан бир вақтнинг ўзида бир нечта никоҳни тан олмайди. Шундай бўлса-да, шаръий никоҳ расмий рўйхатдан ўтказилмасдан тузилиши мумкин.

Ўзбекистонда вазият:
Ўзбекистон қонунчилигида кўп хотинлилик тақиқланган. Сўнгги йилларда 38 киши бу қонунни бузгани учун жавобгарликка тортилган. Яқинда Фарғона вилоятида кўп хотинлиликда айбланган шахс уч йил-у олти ой муддатга қамалгани
маълум қилинди.

Бу мавзу жамиятда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.