Дарахтзорда мурда топилди

Улашиш:

2020 йил 13 декабрь куни соат 10:00 да Зарафшон шаҳар 1-кичик туман 1-уй олдидаги дарахтзорда 45 ёшли М.Қ.нинг мурдаси топилган. Унда ташқи тан жароҳатлари қайд этилмаган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, М.Қ.нинг танасида «қорин бўшлиғининг ёпиқ қўшма жароҳати, тўш суягини ёпиқ синиши, ичак тутқич артерияси ёрилиши» каби тан-жароҳатлари борлиги ҳамда айнан шу жароҳатлар унинг ўлимига сабаб бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни 41 ёшли Томди туманида туғилган С.С. содир этганлиги, жанжалга эса ҳар икки фуқаронинг спиртли ичимлик таъсирида бир-бирларини сўкиб ҳақорат қилганликлари сабаб бўлганлиги аниқланган ҳамда у жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, деб ёзади Кадрлар бўлинмаси катта инспектори, катта лейтенант С.Собиржонов.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.