Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг вазифалари

Улашиш:

Аҳолини   рўйхатга    олиш тўғрисида”ги    Ўзбекистон    Республикасининг  Қонунининг 14-моддасида   Ўзбекистон     Республикаси     Президенти томонидан    Ўзбекистон    Республикасида    аҳолини рўйхатга   олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси шакллантирилиши ва унинг фаолияти ташкил этилиши белгиланган.

Республика комиссияси қуйидагиларни амалга оширади:

  • аҳолини  рўйхатга  олишга   тайёргарлик  кўриш  ва  уни  ўтказиш   билан боғлиқ    чора-тадбирлар    ўз     вақтида    ҳамда    сифатли     бажарилишини таъминлайди;
  • аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар   жараёнининг    мувофиқлаштирилиши   ва   мониторингини   амалга оширади;
  • аҳолини рўйхатга олиш натижаларининг таҳлилини ўтказади;
  • аҳолини   рўйхатга   олишга    тайёргарлик   кўриш   ва   уни   ўтказишни молиялаштириш, аҳолини рўйхатга олиш материалларига ишлов беришни ташкил  этиш  ва  унинг  якуний   натижаларини  эълон  қилиш  масалаларига доир таклифларни кўриб чиқади;
  • аҳолини  рўйхатга  олишга   тайёргарлик  кўриш  ҳамда  уни  ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ишига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда жалб этишни ташкил этади;
  • халқаро   ташкилотлар   билан    ҳамкорлик   қилишни   амалга    ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


Шаҳар статистика бўлими

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.