Ноқонуний олиб кирилган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Улашиш:

Навоийда 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигаретлар, 126 миллион сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 200 000 000 сўмлик сохта пуллар йўқ қилинди.

Амалдаги қонунчилик тартибларига кўра, четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинади.

Навбатдаги ана шундай йўқ қилиш тадбирларидан бири Навоий шаҳридан олис бўлмаган ҳудудда амалга оширилди.

Тадбирда Навоий вилояти божхона бошқармасининг масъул ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бўлими ва Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда бу тадбир амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигаретлар, 126 миллион сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 200 000 000 сўмлик сохта пуллар йўқ қилинди суд қарорига асосан, тегишли тартибда ёндириш йўли билан йўқ қилинди.

Йўқ қилиш тадбирлари бевосита кенг жамоатчилик иштирокида оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилган ҳолда амалга оширилиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.