Тошкентда каратэ услубини кўрсатган қиз ўлдирилди

Улашиш:

2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 09:03 да Яшнобод туманида номаълум аёлнинг мурдаси топилди.  

Тергов департаменти хабарига кўра, текширув ҳаракатлари натижасида мурданинг шахси аниқланиб, у 31 ёшли Дарья К. эканлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, 22 декабрь куни соат 16:30 ларда Дарья К. танишлари Александр К. ва Владимир А.лар билан Александр К.га тегишли уйда тиббиёт спиртини истеъмол қилишган.

Сўнгра Дарья К. маст ҳолатда бўла туриб, Владимир А.га каратэ услубларини кўрсатишни бошлайди.

Шу вақтда Дарья К. Владимир А.га бехосдан жароҳат етказади. Владимир А.нинг жаҳли чиқиб, ёнидаги ошхона пичоғи билан икки марта Дарьянинг кўкрак қисмига жароҳат етказган. 

Владимир А. тан жароҳатлари билан хонадондан чиқиб кетган Дарьянинг ортидан бориб узр сўрайди ва қўлидаги спиртли ичимлик билан меҳмон қилишини айтиб уни ортига қайтаради. Эрталаб қиз ўлик ҳолда топилган.

Мазкур ҳолат бўйича Владимир А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Ҳозирда Владимир А. жиноят ишига жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.