Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6,5% ўсиши кутилмоқда

Улашиш:

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 6,5% ўсиши кутилмоқда. Ушбу прогноз жорий иқтисодий тенденциялар, асосий тармоқларнинг ривожланиши ва кенг қамровли маълумотлар таҳлилига асосланган.

Тенденциялар ва кўрсаткичлар
2024 йилнинг дастлабки 9 ойида мамлакат иқтисодиёти 6,6% ўсиш кўрсатган. Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) эса октябрь ойида ўтган ойга нисбатан 17,7%, ўтган йилга нисбатан эса 33,8% ўсди. Ноябр ойида ҳам бу ўсиш юқори суръатларда давом этмоқда.

Google Trends таҳлилига кўра, «автотранспорт воситалари», «бизнес ва саноат» ҳамда «харидлар» каби тоифаларда фаолликнинг ошиши аҳолининг истеъмол ва ишбилармонлик қизиқишлари ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Иқтисодий ўсиш омиллари
Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсишига қуйидаги омиллар ҳисса қўшмоқда:

  • Саноат ривожланиши: ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва инфратузилмани модернизация қилиш.
  • Инвестициялар кўпайиши: асосий капиталга киритилаётган маблағлар янги иш ўринлари яратиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.
  • Хизмат кўрсатиш соҳасининг кенгайиши: иқтисодиётда фаоллик ва таклифлар хилма-хиллигининг ошиши.

Халқаро прогнозлар
Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистон иқтисодиётининг ижобий ривожланишини кутмоқда:

  • Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ): 5,6%
  • Жаҳон банки (ЖБ): 6,0%
  • Осиё тараққиёт банки (ОТБ): 6,0%

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига қаратилган ислоҳотлар ва фаол инвестиция сиёсати 2024 йилда ҳам иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларини таъминлаши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.