«Kompromatuzb» иши: прокурор журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил «сўради»

Улашиш:

10 сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида ёпиқ кўрилаётган «Kompromatuzb» иши музокараси бўлиб ўтди.

Унда ишда давлат айбловчиси сифатида иштирок этаётган Шайхонтоҳур тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Бердиқиличева суддан судланувчи Мавжуда Мирзаевага нисбатан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва уч йилга касбий фаолият билан шуғулланишни таъқиқлашни сўради.

«Эзгулик» Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, суднинг иш куни ниҳоясига етгани боис прокурор музокарани чала қолдиришга мажбур бўлган. Яъни, музокара чоғида Мирзаева бу жазони қандай тартибдаги колонияда, қай тарзда ўтказишига оид масала кейинги суд мажлисига қолган. Шунингдек, бошқа журналистларга ҳам қонун тартибида жазо белгилаш прокурор томонидан сўралади ва адвокатларга ҳам ҳимоя сўзи учун навбат берилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноий иш доирасида журналистлар Х. Далиев, М. Мирзаева ва С. Ҳошимов ҳамда фуқаро А. Аҳмаджоновлар  маҳкамага тортилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.