Алимент тўловидан бўйин товлаган қарздорга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Улашиш:

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан қарздор Н.Ғ.га нисбатан ундирувчи М.Ғ. фойдасига алимент ундириш бўйича ижро иши олиб борилди. Қонунчилик талабларига мувофиқ, қарздор ўз вақтида алимент тўловларини амалга оширмаган ва белгиланган вазифаларини бажармасдан бўйин товлаган.

Ижро жараёнида қарздорнинг алимент тўловидан бўйин товлаши қайд этилгани сабабли, унинг ҳаракатлари устидан қонуний чора кўришга зарурат туғилди. Бюронинг ташаббуси билан қарздорга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди ва суд томонидан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу чора, аввало, қонуннинг ижросини таъминлаш, шунингдек, алимент ундирувчиси ва унинг фарзандларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди. Бюро томонидан алимент мажбуриятларини бажармаслик ҳолатларига нисбатан қатъий муносабат билдирилаётгани, барча иштирокчиларга қонун талабларига риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор эслатади.

Қонунчиликка амал қилиш ҳар бир фуқаронинг масъулияти бўлиб, ушбу ҳолат келгусида алимент мажбуриятларини бажармаслик каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.