Сурия президенти Башар ал-Асаднинг рафиқаси Асма Асад Россия адлия органларига ажрашиш учун расмий ариза билан мурожаат қилди. Унинг Москвадаги ҳаёт шароитига қониқмаслиги ва Лондонга кўчиб ўтиш истаги бу қарорга асос бўлган. Мазкур маълумотни CNN Turk телеканали манбаларига таянган ҳолда тарқатган.
Москвадаги ҳаёт ва Асма Асаднинг норозилиги
Манбаларга кўра, Асма Асад Москвада яшашдан мамнун эмас. Британия фуқаролигига эга бўлгани сабабли, у ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Лондонга қайтишни режалаштирмоқда. Бироқ, бу ҳаракат унинг Башар ал-Асад билан муносабатларини расмий равишда тугатишини талаб қилади.
Башар ал-Асаднинг Москвадаги оғир шароити
Башар ал-Асад ҳозирда Москвада бўлиб, ўзи учун жуда оғир шароитларда яшамоқда. Унга Россиядан ташқарига чиқиш ва сиёсий фаолият билан шуғулланиш тақиқланган. Шунингдек, Россия расмийлари унинг молиявий активларига киришни чеклаб қўйган.
Асма Асад ҳақида қисқача маълумот
Асма Асад 1975 йилда Лондонда туғилган ва таълим олган. У 2000 йилда Башар ал-Асадга турмушга чиқиб, Суриянинг биринчи хонимига айланган. Урушдан олдин Асма “чўл атиргул” деб номланар ва замонавийлик тимсоли сифатида қабул қилинган эди. Аммо Сурияда фуқаролар уруши бошлангандан кейин унинг жамоатчиликдаги қиёфаси сезиларли даражада ўзгарди.
Ажрашиш учун топширилган ариза бўйича Россия адлия органлари ҳозирча қарор қабул қилмаган.