«Дом»лар қуриляпти, мактаблар эса йўқ!

Улашиш:

Ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмади.

Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.