Ўзбекистонда мобил алоқа акциз солиғи тўлиқ бекор қилинади

Улашиш:

2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда мобил алоқа хизматларига қўлланилган акциз солиғи тўлиқ бекор қилинади. Бугунги кунда ушбу солиқ ставкаси 10% ни ташкил этади.

Президент раҳбарлигида ўтказилган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокамаси давомида ушбу қарор қабул қилингани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мобил алоқа акциз солиғини бекор қилиш ҳақидаги таклиф 2025 йилга мўлжалланган бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ўз аксини топган. Қонун лойиҳаси 18 декабрь куни Сенат томонидан маъқулланган.

Маълумот учун, 2021 йилда президент қарори билан мобил алоқа акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга, 2022 йилда эса 10 фоизга пасайтирилган эди. Ҳар йили ушбу солиқнинг босқичма-босқич камайтирилиши, 2023 йилга келиб тўлиқ бекор қилиниши режалаштирилган бўлса-да, ушбу жараён бир йилга кечиктирилди.

Ушбу чора мобил алоқа хизматлари нархини арзонлаштириш ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.