Тармоқда 2001 йил 11 сентябрдаги терактнинг ноёб видеоси пайдо бўлди

Улашиш:

Япониялик фотограф Кай Сугимото 2001 йил 11 сенябрда АҚШда содир этилган терактда эгизак миноралар қулаши ҳақидаги янги видеони баҳам кўрган. Мутахассислар уни ноёб деб белгилашган.  

Айни пайтда, бу Жаҳон савдо марказининг иккита минорасининг қулашини батафсил акс эттирувчи ягона юқори сифатли видеодир.

  

"Кадрлар Нью-Йоркдаги Сент-Маркс-плейсдаги 64-уйнинг томидан Sony VX2000 камерасида телеконвертер билан суратга олинган. Видео фақат тарихий архив мақсадлари учун мўлжалланган", - деб ёзган фотограф ўз видеосига берган шарҳида.

Шунингдек, у кадрлар шунчаки "йўқолган" эканлигини айтган. Баъзи маълумотларга кўра, у махфий хизмат ходимлари томонидан олиб қўйилган ва ҳозиргина муаллиф уни оммага эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлган.

Эслатиб ўтамизки, 2001 йил 11 сентябрда Ал-қоида аъзолари АҚШда тўртта теракт уюштиришди, ушбу террористик ташкилотнинг 19 вакили тўртта йўловчи самолётини қўлга олишган, улардан иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг минораларига қарата қулатилган. Натижада қарийб 3 минг киши ҳалок бўлган. Ярадорлар сони 6 мингдан ошган, вайроналар остидан атиги 12 киши қутқарилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.