Radar podcast (2-seasone, 2-episode) «Эктремизм тарғиботида ижтимоий тармоқлар таҳдиди»

Улашиш:

Интернетдаги ижтимоий тармоқлар кишилар орасида тез оммалашиб бормоқда. Айниқса, ёшларнинг кўпи «Odnaklassniki», «Facebook», «Vkontakte», «Мой мир», «Twitter» кабилардан фойдаланишади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар интернетга кирувчиларнинг ўзаро мулоқот қилиш ва маълумот алмашишилари учун жуда қулай воситадир.

Ижтимоий тармоқлари коммуникация таъсирини энг баланд поғонага кўтарди. Веб саҳифага жойлаштирилган биргина маълумотни яшин тезлигида дунё бўйлаб тарқатиш имконини берди.

Бугунги кунда интернет айрим «шахслар» учун ғоявий қуролга айланаётгани масаланинг энг муаммоли жиҳатидир. Бу тармоқ бузғунчилар ва учинчи кучларнинг асосий қуролига айланиб улгурди.

Дин кишилирни ҳамиша яхшиликка чорлаган. Аммо, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш баъзан жуда мудҳиш ҳолатларнинг юз беришига олиб келди. Бунда ўтган даврдан мерос қолган диндан хабарсиз гуруҳларга қўл келди. Ғаразли кучлар ўз мақсадларига эришиш йўлида янги услубларни, ҳийла-найрангларни ўйлаб топишлари ва диний тушунчаларни ижтимоий тармоқларда ғаразли мақсадларда фойдаланмоқда. Аҳолининг ислом динига бўлган ката қизиқишидан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда ҳар ҳил видеоларни, ваъзларни ғаразли мақсадларга хизмат қилишга интилмоқда.

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.