Цукерберг қарийб $7 миллиард йўқотди

Улашиш:

Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг 6,8 миллиард доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда «Forbes». Сабаби ҳаммага маълум — ижтимоий тармоқ глобал миқёсда ишламай қолди.

Цукерберг дунё бойлари рейтингида 6-ўринга тушиб кетди.

Йирик ижтимоий тармоқлар фаолиятида глобал узилиш кеча, 4 октябрь куни бошланганди. Instagram, WhatsApp, Twitter, Googleдаги аксарият сервислар ва ҳоказолар ишламай қолди. Жуда кўплаб фойдаланувчилар Telegram, TikTok, «ВКонтакте»га оқиб келишни бошлаганидан сўнг буларда ҳам қисман узилишлар бошланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.