Жиззахлик журналистлар илк бор ДСБ бошлиғининг сайёр қабулда мурожаатларни қабул қилиш жараёни билан танишдилар

Улашиш:

4-сектор раҳбарининг ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллари аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга кенг имконият яратмоқда.

Бугун 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатовнинг  Бахмал туманида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари, секторлар, ҳудудий бошқарма, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда илк бор республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Сайёр қабулга  фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, газ, сув, электр, кадастр, молия, банк, пенсия каби масалалар бўйича  мурожаатлар қилиниб,  уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.

– “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил амалда, – дейди туманда истиқомат қилувчи фуқаро Зулайҳо Ғаниева. Икки йил бўлди. Турмуш ўртоғим вафот этган. Ўзим «аёллар дафтари»га киритилганман. Фарзандларим ёш, ишлашга шароитим йўқ. Сектор раҳбаридан  чеварчилик қилишим учун тикув машинаси сўраб мурожаат қилган эдим. Мурожаатим қанотлантирилди. Камига оилавий тадбиркорликни бошлашим учун пишириқ тайёрлайдиган печка  ҳам совға қилинди.

Ўтказилган қабул давомида Зулайҳо  каби аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш ва яшаш шароитини яхшилаш мақсадида солиқ органлари уларни оилавий шароитларини яхшилашга эътибор қаратаётганлигини кўриш мумкин. Тадбир давомида сектор раҳбари мурожаатчилардан  3 нафарига  печка, 6 нафарига  тикув машиналари уйларига етказилиши назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

60 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган сайёр қабулда 36 та мурожаат келиб тушди, 6 таси жойида ҳал этилган бўлса,  бошқа  фуқароларнинг ҳар бир мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Тадбир якунида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар иштирокида пресс-тур бўлиб ўтди.

Ҳар бир мурожаат замирида инсон манфаати турибди, — деди вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов — Биз раҳбарлар уларни тинглай олишимиз ва ўзимизни ҳамиша уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишга бурчдор, деб билишимиз керак.

Бир сўз билан айтганда ўтказилган сайёр қабул: давлат ва халқ ўртасидаги кўприк вазифасини ўтамоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.