Ечими йўқ муаммо бўлмайди

Улашиш:

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Мирзачўл ва Бахмал туманларида бўлиб ўтди.
Мирзачўл туманида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Эътиборлиси, бу галги халқ билан мулоқот олдингиларидан фарқли тарзда, яъни ҳудуддаги “Гулзор” маҳалласида ўтказилди.

– Ҳар бир муаммонинг албатта, ечими бор. Бунинг учун мутасаддилар халқнинг олдига раҳбар сифатида эмас, оддий фуқаро сифатида келиб, уларнинг муаммоларини, дардларини эшитиши лозим, дея сўз бошлади сектор раҳбари Б.Ташпулатов.

– Бугун Мирзачўл тумани улкан бунёдкорлик майдонига айланди. Янгидан-янги уйлар қурилиб, узоқ йиллардан бери уй-жойга муҳтож фуқаролар бошпанали бўлмоқда. Бундан ташқари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига элтувчи йўллар таъмирланмоқда.
Сайёр қабул давомида 11 дан зиёд мурожаатчининг масала ва муаммолари тингланиб, 6 та мурожаат жойида ҳал этилди.
Хусусан, Гулзор маҳалласи Туркистон кўчасида истиқомад қилувчи Рисолат Қўшмуродова Арнасой туман тикувчилик мажмуасида ишлаб ойлик маошини олишда муаммо туғилганлигини айтиб мурожаати 4- сектор раҳбарининг кўмаги билан шу ернинг ўзида бартараф этилди.

Яна бир мурожаат Гулзор маҳалласи Айдаркўл кўчасида яшовчи фуқаро Элмира Агалиевадан бўлиб, унинг оилавий шароити оғир ва “Темир дафтар” рўйхатида туради. У фойдаланган электор энергиядан бугун кун ҳолатидаги қарздорлиги 1 млн 400 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу қарздорликни тўлашга имконияти йўқлиги ва бу муаммо ечими юзасидан қилган мурожаати масъуллар ёрдамида кўриб чиқилди ижобий ҳал этилиши белгиланди.
Шу куннинг иккинчи яримида 4- сектор раҳбари Баҳмал туманида ҳам бўлиб, Узунбилоқ маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида 36 дан зиёд мурожаатчининг масала ва муаммолари тингланиб, 10 та мурожаат жойида ҳал этилди.

Сектор раҳбари сайёр қабулга келга келган фуқароларнинг муаммоларини тинглади. Бугун Бахмал туманида тадбиркорлик ривожланаяпти. Оилавий даромадини ошириш йўлида сектор масъуллари манзилли ишларни олиб бормоқда. Кам таъминланган оилаларни қуллаб-қувватлаш учун хонаки тавуқчиликни ривожлантиришга амалий ёрдамлар берилган.

Сайёр қабулда асосий эътибор фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларига имкон қадар ижобий ечим топишга қаратилди.


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.