Мирзачўл туманининг энг чекка ҳудуди “Гулзор” МФЙда 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Улашиш:

“Гулзор” МФЙ Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳридан 30-35 км узоқликда жойлашган. Мазкур фуқаролар йиғини жорий йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштирилмоқда. Аҳолини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган масалалар вилоят ва туман 4-сектори масъуллари кўмагида доимий равишда ҳал этиш чоралари кўрилаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Ҳозирга қадар МФЙ ўз биносига эга эмас эди. Ҳудуд марказида жойлашган икки қаватли бинонинг том қисми таъмирланиб, қарийб 500 миллион сўм маблағ эвазига яқин кунларда ҳам маҳалла гузари ҳам тикувчилик цехи фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бундан ташқари мактаб биноси ҳам ёз мавзусимида капитал таъмирдан чиқарилиб, ўқувчилар учун зарур шароитлар яратиб берилди. Йўл инфратузилмаси яхшиланиб, қарийб 1,5 километрлик лотоклар қайта ўрнатилиши натижасида шароити оғир ушбу ҳудудда оқова сув муаммоси бартараф этилмоқда.

Электр энергияси, болалар учун ўйин майдончаси ва стадион қуриш, болалар боғчаси қуриш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Айни пайтда аҳолининг муаммоларини ҳал этиш мақсадида октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг  навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди.

Вилоят ва туман ташкилотлари мутасаддилари ҳамда фуқаролар иштирок этган сайёр қабулда ичимлик суви, электр ёритиш чироқларини ўрнатиш, уй-жойни таъмирлаш, йўллар инфратузилмасини яхшилаш, бандлик, кадастр йўналишларига оид 10 дан ортиқ масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилган бўлса, бир қисми мутасадди ташкилотлар вакиллари кўмагида ҳал этиладиган бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайёр қабул якунида 10 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларига ёғингарчилик мавсуми бошланганлиги муносабати билан иссиқ кийимлар топширилди.

Қабул якунлангач айрим мурожаатчиларнинг масалалари уларнинг хонадонларига борилган ҳолда ўрганиб чиқилди. Уларнинг уй – жойларини таъмирлаш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини аҳоли фойдаланиши учун олиб бериш, пиёдалар йўлакчаларини қуриш, ободонлаштириш ва ҳудудлар озодалигини сақлаш йўналишидаги ишлар кўздан кечирилди.

 

 Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.