Жиззахда “Обод қишлоқ”лар сони яна биттага кўпаймоқда (Видео)

Улашиш:

Жиззахда “Обод қишлоқ”лар сони яна биттага кўпаймоқда Халқнинг фаровон яшаётганлигини унинг турмуш шароитидан билса бўлади. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Дўстлик туманининг “Манас”, Мирзачўл туманнинг “Гагарин” шаҳарчаси ободонлаштирилган эди. Янги бинолар, таъмир талаб иншоотлар қайтадан реконструкция қилинди. Йўллар таъмирланиб, аҳоли дам оладиган хиёбонлар қурилди. Буларнинг барчаси ўша ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли учун. Навбатдаги бунёдкорлик Зомин туманининг “Пшағор” ҚФЙ да бошланган.

Зомин туманидаги “Пшағор” ҚФЙ катта ҳудудни эгаллайди. Унинг таркибида 6 та МФЙ мавжуд. Ҳар бир маҳалла таркибида эса 12 та кичик қишлоқлар бор. Жами аҳоли сони 23 810 нафарни ташкил этади.
Айни дамда мазкур ҳудудда "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида катта кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.
Норбой Қаршиев “Қонгли” МФЙ “Тинчлик” кўчасида истиқомат қилади. Энг кенжа ўғил билан яшаётган Норбой ака нафақада. Қўшимча даромад манбаи йўқ. Ушбу хонадонга ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков ташриф буюриб муаммоларини тинглади.
Ҳозирда ушбу ҚФЙда Зомин туман Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этиш режалаштирилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.