Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати ИК да соҳа ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Улашиш:

Брифингда компания мутахассислари, қурувчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Таъкидланишича, бугунги кунда компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98 сонли қарори билан 2022 йил Инвестиция дастурига киритилган объэктлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172 сонли қарори билан Жиззах вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган объэктларга буюртмачи вазифасини бажармоқда.
Жумладан, Инвестиция дастури доирасида жами – 110 та объэктнинг қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва рекострукция ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича жами – 71 та объэктнинг қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва рекострукция ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган.

 
Айни пайтда компания, ҳозирда амалга оширилаётган қурилиш ишларини ўз вақтида ва белгиланган тартиб асосида фойдаланишга топшириш бўйича пудратчи ташкилотлар билан ҳамфикрлик асосида фаолият юритмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.