Урганчда BRT тез юрар автобуслари йўлга қўйилиши мумкин

Улашиш:

Урганчда яқин йилларда йўловчи транспортининг янги тури - Bus Rapid Transit (BRT) тез юрар автобуслари ёки метробуслар йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Урганч транспорт тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва шаҳарда BRT тизимини яратишга 1,2 млрд. сўм йўналтирилиш режалаштирилган.

BRTнинг асосий хусусияти шундаки, йўлларда унга алоҳида полосалар ажратилади, қолаверса бу ерда катта ҳажмли ностандарт автобуслар ишлатилади. Бундан ташқари, махсус ёпиқ бекатлар ва бошқа зарур инфратузилмани яратиш талаб этилади.

Мутахассисларнинг фикрича, жамоат транспорти учун ажратилган полосаларнинг пайдо бўлиши автобус ва микроавтобусларнинг фойдаланиш тезлигини 25% га оширади, бу эса йўловчи ташиш хизматларига ижобий таъсир кўрсатади ва тирбандликларни камайтиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, метробусларнинг асосий афзалликларидан бири - юқори ўтказиш имкониятидир. Транспортни кутиш вақти ҳам камаяди, ёқилғи ва ходимлар харажатлари пасаяди ва транспорт томонидан атроф-муҳитга етказиладиган зарар камаяди.

Бироқ, BRT учун махсус йўл полосаларнинг ажратилиши туфайли бошқа йўл фойдаланувчилари учун йўлларни қисқартириш хавфи пайдо бўлади. Бу эса бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларига бироз ноқулайлик туғдириши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.