2021 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 532,2 млн.долл. ташкил этиб, импортнинг кескин камайиши натижасида 284,5 млн.долл. ёки 34,8 %га камайган.
Экспорт ҳажми 196,5 млн.долл. (+58,3%), импорт ҳажми 335,7 млн.долл. (-51,5%) ташкил этди.
Экспорт ҳажми 72,3 млн.долл. ошиб, импорт ҳажми 356,9 млн.долл. камайди. Ҳисобот даврида 139,2 млн.долл. салбий ташқи савдо баланси қайд этилди.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та йирик (88,9%) ҳамкор-давлатлардан Афғонистон, Россия, Тожикистон ва Туркия давлатлари билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган. Қолган 6 та давлатлар билан салбий ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
Вилоят 69 та мамлакатлар билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли улуши Хитой Халқ Республикаси (23,4%), Корея (17,5%), Туркия (15,3%), Россия (14,7%), Қозоғистон (6,0%), Литва (5,1%), Италия (2,4%), Германия (1,6%), Афғонистон ва Тожикистон Республикаларига (1,5%) тўғри келади.
2021 йилда вилоят экспорт географияси 2 та давлатга (Бразилия ва Португалия) кенгайди.
Вилоятдаги ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улуш Жиззах шаҳрида 25,6%, энг қуйи улуш Янгиобод туманида 0,7%.
Улуғбек Хўжақулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими