«Опен бюджет» қачон бошланиши аниқ бўлди

Улашиш:

2024 йил учун «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми 1 февралдан бошланади.

Маълумотларга кўра, 1-20 феврал кунлари лойиҳаларни киритиш учун ажратилган. Лойиҳаларни саралаш 21 февралдан 11 мартга қадар давом этади. Овоз бериш жараёни 12–31 март кунлари ўтказилади.

Қайд қилинишича, ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

2024 йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўм қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, халқ тилида «Опен бюджет» номини олган жараённинг 2023 йил икки мавсуми баҳор ва ёзда ўтказилганди. Ўтган йили жами 106 мингдан ортиқ ташаббус илгари сурилганди. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.