Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида қурилиш-монтаж ишлари муносабати билан транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расман маълум қилди.
Қуйида белгиланган чекловлар амал қилади:
25 июль, соат 22:00 дан 26 июль, соат 06:00 гача
→ Бобур кўчасининг Ш. Руставели кўчаси чорраҳасидан Нукус кўчасигача бўлган қисмида бир томонлама ҳаракат тўлиқ ёпилади.
→ Бу даврда чорраҳа орқали фақат ўнгга бурилишга рухсат этилади.25 июль, соат 22:00 дан 28 июль, соат 03:00 гача
→ Бобур кўчаси йўналишида ҳаракатланувчи транспорт воситалари учун тўғри ва чапга ҳаракатланиш тақиқланади, фақат ўнгга бурилиш мумкин.
→ Ш. Руставели кўчасида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар учун чапга бурилиш тақиқланади, тўғри ва ўнгга ҳаракатга рухсат берилади.
Ҳокимлик маълумотига кўра, ушбу чекловлар дам олиш кунларида жорий этилаётгани тасодифий эмас – ҳаракатни тўлиқ тўхтатмасдан, ноқулайликларни камайтириш мақсад қилинган.
Қурилиш ишлари давомида ҳайдовчилардан олдиндан ҳаракат режаларини тузиш ва йўналишларини ўзгартириш тавсия этилади.