Ўзгидромет маълумотига кўра, жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
20-21 декабрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимолга яқин.
Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
21-22 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди:
- кечалари 7-10 даража совуқ,
- кундуз кунлари 0-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши мумкин. Ҳаво шароитига кўра эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилади.