Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида **«Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш»**га оид қонун муҳокама қилинди. Унга мувофиқ, Оила кодекси, Уй-жой кодекси ва тенг ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.
Никоҳдан ажралиш жараёнидаги ўзгаришлар
Янги қонунга кўра, агар никоҳдан ажралиш жараёнида зўравонликка учраган шахс ажрашишни талаб қилса, суд ярашиш учун муҳлат белгиламаслиги мумкин.
Нима учун бу керак?
Айрим ҳолларда никоҳдан ажралиш жараёнининг узоққа чўзилиши аёлларнинг оғир руҳий босимга тушишига, ҳатто ўз жонига қасд қилиш ёки бевақт ўлим каби аянчли ҳолатларга сабаб бўляпти.
Турар-жойга оид ўзгаришлар
Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага мувофиқ, мулкдор ташаббуси билан турар жойга мажбуран киритилган шахсга муносиб бошқа турар жой тақдим этиш ёки унинг ижара тўловини тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
✅ Нимага олиб келади?
Ушбу қонун:
Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлайди
Зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради
Аёллар ва болаларни турар-жой масаласида ҳимоя қилади
Мажлис якунида Қўмита тегишли қарор қабул қилди.