Нонисангилда тадбиркорлар томонидан бассейн ва стадион ишга туширилади

Улашиш:

Ёзнинг жазирама кунлари ҳамма ўзини соя-салқинга уради. Шундай вақтда ҳудудимиздаги юқори ҳароратдан сақланиш учун бассейнларга ҳам эҳтиёж ортади.

Яқин кунларда вилоят 4-сектор раҳбари ташаббуси билан Шароф Рашидов туманидаги Нонисангил маҳалла фуқаролар йиғинида янги бассейн  ишга туширилади.

Тадбиркор Обид Ғаппоров  томонидан қурилаётган  100 млн.сўм эвазига бунёд тилаётган бассейнда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда.

Куни кеча вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов бассейн қурилиш ишлари билан танишди.

Сектор раҳбари 25х12 метрлик бассейнни кўздан кечирар экан, ушбу спорт маскани маҳалла ёшларини спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишига хизмат қилишига ишонч билдириб, келажакда бу ердан кўплаб спорт усталари етишиб чиқишига умид билдирди.

Шунингдек,  маҳаллада 2-лойиҳа ҳам яқин орада ишга тушади. 4-сектор раҳбари бошчилигида, ҳамда маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан сунъий қопламали стадион қурилиши ҳам  якунланмоқда.

 

Лойиҳа қиймати 500 млн. сўмлик мазкур стадион жорий йилнинг 1 августида фойдаланишга топширилади.

Маҳалланинг ҳаваскор футболчилари энди стадион излаб ҳеч қаерга боришмайди

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.