«Ҳукумат ўз амалдорларини тўғри тарбиялай олиши керак» — адлия вазири коррупция иллати ҳақида

Улашиш:

Адлия вазири иштирокида 15 февраль, душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Русланбек Давлетов коррупцион ҳолатлар асосан амалдорлар билан боғлиқ бўлган бўғинда кузатилаётганини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Ҳамма айтадики, жамият ўзини ўзи тарбиялай оладими? Мен ўйлайманки, биринчидан, бу давлат ва ҳукуматнинг масъулияти. Одамларга шуни тўғри тушунтириш, янги ғояларни киритиш, стандартларни жорий қилиш керак. Чунки коррупция асосан қаерда бўляпти? Давлат иштирок этган бўғинда бўляпти. Яъни амалдорлар билан боғлиқ бўлган бўғинда бўляпти. Шунинг учун, биринчи навбатда, ҳукумат ўзининг амалдорларини тўғри тарбиялай олиши керак. Бу сигналларни жамиятга юбориши, улар кейин қабул қилиниб, керак бўлса, ўзимизнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларимиз ҳам шунга қараб ўзгариши лозим. Яъни бу менталитет билан боғлиқ бўлган коррупция. Корея ҳам ўзига яраша миллий-анъанавий муносабатларидан коррупцияни йўқотиш мақсадида воз кеча олган ва бунинг учун ҳукумат жуда катта ишларни қилган», — деди Давлетов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.