Жиззахлик абитуриент 90 саволдан биттасига ҳам тўғри жавоб топа олмади

Улашиш:

Бугун ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларига тест топширган абитуриентлар белгилаган жавоб варақалари кенг тарқалмоқда. Айтиш керак уларнинг ичида ҳам куладиган, ҳам ачинарлилари бор. Бугун ижтимоий тармоқ фаоли Элёр Алимов фейсбукда шундай пост қолдирди. Пост таҳрирсиз жойланмоқда.

Элёр Алимов: - Jizzaxlik abituriyent 90 ta savoldan bitta ham topolmagani aytilmoqda. Bu kulguli emas, juda uyatli vaziyat. Kimdur bu bolani tanisa aniqlik kiritsin, sababi qr-kod atayin berkitilgan, rasm montaj bo'lsa kerak.

Шундан сўнг ушбу постга муносабатлар билдирила бошлади.

Муроджон Эрматов

  • Манимча бу бола 90тадан 90та топган. Ва атай ҳаммасини хато белгилаган

 Зиё Астанақулов

  • Ҳамма нотўғри жавобларни топиш учун ҳам билим керак лекин

Эслатиб ўтамиз куни кеча Республика бўйлаб қарийб 50 фоиздан зиёд абитуриент белгиланган ўтиш балини ҳам тўплолмаганлиги кенг муҳокама қилиниб, халқ таълими тизими кескин танқид қилинган эди. Бугунги ҳолат эса таълим кескин ислоҳотга муҳтож эканлигини кўрсатмоқда.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.