Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди

Улашиш:

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унда айтилишича, 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17–19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади, 17–18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида кучли бўлади.

16–18 февралда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

18–19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17–19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.