Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 14 поғона юқорилади

Улашиш:

Transparency International халқаро ташкилотининг 2022 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 126-ўринни эгаллади. Бу 2021 йилги кўрсаткичга (140-ўрин) қараганда 14 поғона юқори.

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти 2020 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 126-ўринни эгаллаган, кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 14 поғонага юқори. 2021 йилда Ўзбекистон 140, 2020 йилда 146-ўринда эди.

Индекс аксарият давлатлар коррупцияни «тўхтата олмаётганини» кўрсатмоқда. Халқаро нодавлат ташкилот дунё бўйлаб 180 та мамлакат ва ҳудудларни давлат секторидаги коррупция даражасига кўра, 0 (жуда коррупциялашган)дан 100 (жуда тоза)гача бўлган шкала бўйича баҳолайди.

transparency international, коррупция

Келтирилишича, ўн йилдан ортиқ вақт давомида глобал ўртача кўрсаткич ўзгаришсиз қолмоқда. Мамлакатларнинг 2/3 қисмидан кўпроғи 50 дан паст балл тўплаган, 26 та давлат эса энг паст баллга тушиб қолган. Давлатлар орасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва ютуқларга қарамай, 155 мамлакат коррупцияга қарши сезиларли муваффақиятга эриша олмади ёки 2012 йилдан бери кўрсаткичи пасайиб бормоқда.

Энг юқори ва паст кўрсаткичли давлатлар

Рейтингда 90 балл билан Дания етакчилик қилмоқда. Финляндия ва Янги Зеландия 87 балл билан кейинги ўринларда турибди. Норвегия (84), Сингапур (83), Швеция (83), Швейцария (82), Нидерландия (80), Германия (79), Ирландия (77) ва Люксембург (77) бу йил кучли 10 таликни якунлади.

Сомали (12), Сурия (13) ва Жанубий Судан (13) индекснинг энг қуйи поғонасидан жой олди. Шунингдек, Венесуэла (14), Яман (16), Ливия (17), Шимолий Корея (17), Гаити (17), Экваториал Гвинея (17) ва Бурунди (17) ҳам охирги ўнликни эгаллади.

Марказий Осиёдаги вазият

Бу йилги рейтингда Қозоғистон — 101, Қирғизистон — 140, Тожикистон — 150, Туркманистон — 167-ўринда турибди.

«Дунё мамлакатлари орасида 15 йилдан бери глобал тинчлик ёмонлашмоқда. Коррупция бунинг асосий сабаби ва натижаси бўлди. У ҳукуматларнинг одамларни ҳимоя қилиш қобилиятига путур етказади ва жамоатчилик ишончини йўқотади, хавфсизликка таҳдидларни назорат қилишни тобора қийинлаштиради. Бошқа томондан, зиддият коррупция учун имкониятлар яратади ва ҳукуматларнинг уни тўхтатиш ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатади», — дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.