Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 18 поғона юқорилади

Улашиш:

БМТнинг электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича 2022 йилги янги рейтингида (UN E-Government Survey) Ўзбекистон 18 поғона юқорилади.

Мамлакатимиз 193 давлат орасида 69-ўринни эгаллади. Янги рейтингда Ўзбекистоннинг қўшнилари — Бруней (68) ва Колумбия (70). Эски рейтинг (2020 йил)да Ўзбекистон 87-ўринда эди.

Дания электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича жаҳонда етакчи мамлакат мақомини сақлаб қолди. Кейинги ўринларда — Финляндия ва Жанубий Корея.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.