МРБнинг хатоси ёки Россия нега 24 соатда Киевни эгаллай олмагани ҳақида — Эдвард Люттвак

Улашиш:

Замонамизнинг энг синчков ҳарбий стратегларидан бири, Роналд Рейганнинг собиқ маслаҳатчиси Эдвард Люттвак ҳарбий тизимлар нуқтаи назаридан «Z операцияси»нинг илк натижаларини баҳолади.

Люттвакнинг асосий фикри — учувчисиз қурилмалар одатий ҳарбий авиацияни сиқиб чиқариши керак. Бу масала ҳали амалга ошмаганига сабаб — ҳарбий-саноат мажмуасининг авиация қанотидаги лоббизм. Люттвак ҳозирги авиацияни 1920-йилларда танкларга қарши чиққан кавалерия (отлиқ қўшин)га қиёслади.

Люттвак кузатган яна бир ҳолат — Марказий разведка бошқармаси (АҚШ)нинг доғда қолгани. МРБ «Зеленский қочиб кетади, ҳукумат тарқалади, украин армияси урушмайди, руслар 24 соатдан сўнг Киевни ўз назоратига олади», деб ҳисоблаган. Ҳарбий стратег олдин айтган гапларини яна эслатди: собиқ Иттифоқ 1968 йили майдони ва аҳолиси ҳозирги Украинаникидан каррасига кичик Чехословакияни эгаллаш учун 800 минг нафар ҳарбийдан фойдаланган. Ҳозирги 150 минг ҳарбий билан Россия юриш енгил бўлишини ўйламаса ҳам бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.