Жуда ҳам тиғиз графикда сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбарининг жорий сентябрь ойида аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказиш графиги ниҳоятда тиғиз. Айни пайтда туман ва маҳаллаларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва масъуллар кўмагида бартараф этиш мақсадида олис ҳудудларга бориб аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири ўтган ҳафтада Арнасой туманидаги “Бахтли” МФЙда бўлиб ўтди.

Дастлаб мазкур маҳалла еттилиги ва фаоллари билан учрашилиб, ҳудуддаги вазият ҳақида суҳбатлашиб олинди. Шундан сўнг, маҳалла биносида сайёр қабулда фуқаролар билан юзма-юз мулоқотга киришилди. 

Фуқаролар ичимлик суви, тадбиркорлик фаолияти учун кредит олишда кўмаклашиш, кадастр, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтишда дуч келинаётган муаммолар, мактаб ўқувчилари учун тротуар қуриш, маҳалла қабристонини ободонлаштириш учун сув тармоғига уланиш, аҳоли томорқаларини суғориш учун оқар сув келишини масъуллар иштирокида ҳал этиш каби 10 га яқин масалада мурожаат қилдилар.

Шунингдек, маҳалланинг фаолларини Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил этиш бўйича, келгуси ой бошида махсус транспорт ажратиб берилишига ваъда берилди.

Сайёр қабул якунида аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида МФЙ биносида ташкил этилган тикувчилик курсини тамомлаган хотин-қизларга сертифакатлар топширилди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.