АҚШ Ўзбекистонга 40та енгил ҳарбий учувчисиз учиш аппаратларини етказиб беради

Улашиш:

АҚШнинг AeroVironment компанияси 40 та Puma 3 AE русумли ҳарбий учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон ҳарбий кучлари ва махсус хизматларига етказиб бериш бўйича шартнома   тузган. Бу ҳақда АҚШ ОАВ хабар бермоқда.

2022 йил 30 ноябргача якунланиши режалаштирилган шартнома қиймати 8,5   миллион доллардан ошади. Битта учувчисиз самолётнинг тахминий нархи 225 минг долларни ташкил этади.

AeroVironment АҚШ армияси учун асосий учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилардан биридир. Puma 3 AE АҚШ денгиз кучлари эҳтиёжлари учун ишлаб чиқилган. Бу кузатув, патрул, разведка ва ўт очишни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

Учувчисиз учиш аппарати сув ўтказмайдиган барақарорлашган электро-оптик ва инфрақизил камералар тўплами билан жиҳозланган. Бошқарув портатив пултлари ёрдамида амалга оширилади. Аппаратнинг таъсир этиш радиуси 15 км гача, парвоз давомийлиги 2 соатни ташкил қилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.