Англия премьер лигаси (АПЛ) раҳбарияти жамоалардаги коронавирус инфекцияси тарқалишига қарамай, чемпионат ўйинларини тўхтатмасликка қарор қилди.
Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди. Қўшимча қилинишича, футболчиларни эмлаш жараёни ҳам қаттиқ назоратга олинган.
«Коронавирус тарқалишига қарамай, Англияда чемпионат давом этади ва олдин режалаштирилган ўйинлар қолдирилмайди. Айни пайтда жамоаларнинг 92 фоиз ўйинчи ва ходимлари 3 босқичда эмланган. АПЛ эмлаш жараёнларини давом эттиради», дейилади хабарда.
Ўтган ҳафтада АПЛда 18-турнинг бирданига 6 та ўйини номаълум муддатга қолдирилганди. Улар қайси санада ўтказилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.