Аномал иссиқ қачонгача давом этади?

Улашиш:

АҚШ синоптиклари сайёрадаги ўртача ҳароратнинг ошишига сабаб бўлган Эл-Нино ҳодисаси 2024 йилнинг февралигача давом этишига 95 фоиз ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда Sinxua хабар берди.

Эл-Нино — кучли табиий ҳодиса, экваториал ва Жанубий Тинч океанидаги сув ҳароратининг даврий равишда ошиши. У бутун сайёрадаги иқлимга таъсир қилади.

“Июль ойида Тинч океанининг экваториал қисмидаги ерусти сувлари ҳарорати ўртача даражадан юқори бўлди, бу Эл-Нино ҳодисаси давом этишидан дарак беради”, — дейилади Миллий об-ҳаво хизмати хабарида.

АҚШ ҳукумати метеорология агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, Эл-Нино 2023 йил декабрдан бошланган ва 2024 йил февралгача давом этади.

Аввалроқ  Лейпциг университети олими Карстен Хауштайн ҳам худди шундай фикрни илгари сурганди.

“Сайёрамиз сиртининг ўртача ҳарорати биздаги ишончли маълумотларга асосан биринчи марта 17 даражага етгани глобал исиш тарихидаги ажойиб воқеадир. Энди Эл-Нино иссиқ фазаси ҳам бошланмоқда, кейинги бир ярим йил ичида кўплаб янги рекорд кунлар, ойларни, рекорд йиллик ҳароратни кутишимиз мумкин”, — деган у.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.