Комилжон Тўхтаев Пекин-2022'дан дисквалификация қилинди

Улашиш:

Қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг ягона вакили мусобақани эрта якунлади.

Миллий Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, Комилжон Тўхтаевнинг слалом дастуридаги чиқиши техник хато сабабли ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмади.

Маълумки, спортчилар трасса бўйлаб ҳаракат давомида ҳар бир дарвозани босиб ўтишлари лозим. Комилжон Тўхтаев марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди ва бунинг натижасида, дисквалификация қилинди.

Шу билан ўзбекистонлик спортчининг Пекин-2022'даги иштироки эрта якунланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.